Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи фуқаро Д.Р. блогерман, дея ўзига товламачиликни касб қилиб олган.

Жорий йилнинг май-июль ойларида у “Булунғур деҳқон бозори” МЧЖ фаолияти бўйича 3 марта нотўғри маълумотлар асосида танқидий мақолалар тайёрлаб, уни чиқармаслик эвазига И.С.дан товламачилик йўли билан жами 980 минг сўм пулларни пластик картасига ўтказилишига эришган.

Д.Р. бу билан чекланиб қолмай, “Булунғуртумангаз” филиалига нисбатан билан ҳам худди шу жиноий ишга қўл урган.

Бу сафар у “Булунғуртумангаз” филиали мутахассиси С.Ҳ.дан товламачилик йўли билан 300 минг сўм пулларни ўзлаштириб олган.

У қилмишлари учун суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди. Унга ЖИБ Булунғур туман суди томонидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.