ЖССТ CОVID-19 терапияси бўйича ўтказилган энг йирик тадқиқот – 30дан ортиқ давлат иштирокидаги “Бирдамлик” (Солидаритй) синовларининг илк натижаларини маълум қилди. Халқаро тадқиқот 6 ойдан узоқ давом этиб, 11 мингдан ортиқ беморни қамраб олган.

Натижаларга кўра, ремдесивир (энг кўп шу дорига умид боғланаётган эди), гидроксихлорохин (Ўзбекистонда “Плаквенил” номи билан машҳур), лопинавир / ритонавир ва интерферон препаратлари ўлим ҳолатлари камайишига унчалик ҳам ёрдам бермайди ёки умуман бефойда. Бу дорилар беморнинг касалхонада бўлиш вақтини ҳам қисқартирмаслиги маълум бўлди.