Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов келгуси йилларда бундай муаммо бўлмаслиги учун ҳаракат қилинаётганини айтди.

ДТМ сайти учун ўтган йилгига қараганда бу йил қўшимча серверлар сотиб олинган эди. Ҳужжат топширишнинг дастлабки кунлари сониясига 15-16 минг одам сайтга кирган бўлса, бу юклама охирги кунларда 55 мингга етган.

Имтиҳон натижалари эълон қилинган кунда сониясига 600 мингдан ортиқ одам сайтга кирган. Серверлар ўтган йилгига қараганда яхшироқ бўлса ҳам, лекин барибир юклама юқори бўлгани учун сайт уни кўтара олмаган.

ДТМ сайтига ҳар доим ҳам 600 мингдан ортиқ мурожаат бўлмайди. Бундай юклама бир йилда нари борса, бир-бир ярим кунни ташкил қилади.