Хитойда Синдао шаҳрининг 11 миллионлик аҳолисини коронавирусга оммавий тестдан ўтказиш якунланди. Жума кунги натижаларга кўра, 10,9 миллион натижа манфий чиқди.

Ҳаммаси коронавирус аниқланган 2 нафар борт ишчисининг компьютер томография текширувига бориши билан бошланган. Вирус юқтирганлар текширувдан ўтган маҳаллий шифохона дезинфекция ишларини кўнгилдагидай ташкил этмаганликда айбланмоқда.

Шундан сўнг ерлик аҳолининг 13 нафарида вирус аниқлангач, шаҳарда оммавий тест олиш ишлари бошланди. Ҳозирча улардан бошқа вирусдан зарарланганлар аниқланмаган.

Блогер Абдулла Абдуқодиров ўз постида бу воқеа ортидан Синдао соғлиқни сақлаш комиссияси директори Суй Чженхуа ва дезинфекция ишларини яхши ташкил этмаган шифохона директор Ден Кай ишдан бўшатилгани ҳақида ёзмоқда.

Вируснинг янги ўчоғи пайдо бўлиши куз-қиш мавсумига ўтилиши ёки миллий байрамларнинг нишонланиши ёхуд кўп сонли одамларнинг саёҳатга чиқиши билан ҳам боғлиқ эмас“, – деб ёзади у.