Ҳақиқий 100 минг сўмлик купюранинг қоғози сохтасидан кўра юпқароқ бўлади. Ҳақиқий купюранинг олд томони чап юқори бурчагида ўзгарувчан рангда 100 000 сони ёзилган. Ёруғликнинг турли бурчакларидан қаралганда унинг ранги ўзгаради.

Ҳақиқий купюрада Мирзо Улуғбек ҳайкали сурати қоғознинг ички қисмида тасвирланган. Сохта пулда эса бу тасвир ё қоғоз устида бўлади ёки умуман бўлмайди.

Кўзи ожизлар пулнинг ҳақиқий эканини унинг олд қисмига 100 000 рақами қабариқ қилиб ёзилганидан фарқлаши мумкин.