Шу йил 12 октябрь куни соат 14:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, “Дўстлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-102 автомобиль йўлининг 1-километрида ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги “MAN TGS 40.400” русумли юк автомашинасида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироғида ҳаракатланган вақтида, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига, белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда 1965 йилда туғилган Г.А.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда 55 ёшли Г.А. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида ҳайдовчи Ж.Б. бир йил мобайнида икки маротаба қоидабузарлик содир этган.