Навоий вилояти Конимех туманида жойлашган 2 “Олтин калит” МТМ 2020 йил йил февраль ойида тантанали равишда ишга топширилган эди.

Ҳозирги кунда ушбу МТМ карантин чекловлари енгиллаштирилгандан сўнг қайта фаолият олиб бориш ўрнига яна қайта таъмирлаш ишлари бошланиб юборилди.

 

МТМ 4 миллиард сўмга янги бино қурилган бўлиб ҳозирги ҳолати жуда ачинарли ҳолатга тушиб қолган орадан бир йил утмай авария ҳолатига келиб қолган.

Боғча деворларида катта ёриқлар пайдо бўлиб боғчани бир томонга қараб чўккани яққол кўриниб турибди.

Ҳозирда ушбу боғча тарбиячилар қурувчиларнинг хато камчиликларини бартараф қилиш билан овора.

Агар бу боғчада бир йил ўтмай шу ҳолатга келган экан бу боғча яна қанча фаолият кўрсатиши мумкин деган савол туғилади?

Боғчадан олинган фотосуратлар