Навоий вилояти Кармана туманида бугун соат 08:00 да ”Деҳқон” МФЙда бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум бўлишича, олиб борилаётган қурилиш объектида ишчи-ходим С.З.нинг устига бетон плита қулаган. Бунинг оқибатида фуқаро бетон остида қолиб кетган. Воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол қутқарув хизматига хабар берган.

Олинган хабар асосида вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, қисқа вақт ичида бетон плита остида қолган қурувчини чиқариб олишган. Оёғидан жароҳатланган фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилиб, Кармана тумани Тиббиёт бирлашмасига юборилган.