Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тоғли Қорабоғдаги ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга тўлиқ риоя қилинмаётганини маълум қилди.

Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар 27 сентябрь куни бошланди. Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ҳарбий ҳаракатларни бошлашда айбламоқда.

Арманистон ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Озарбайжон эса қисман ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик жорий этди.

9 октябрь куни Москвага Россия президенти таклифига биноан Арманистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари келди. Улар россиялик ҳамкасби билан 10 соатдан зиёд музокаралар ўтказишди.

Натижада Ереван ва Боку 10 октябрь соат 12:00 дан бошлаб Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга, асирлар ва ҳалок бўлган таналари билан ўзаро алмашишга келишиб олди. Аммо 10 октябрь куни томонлар бир-бирини келишувни бузишда айблади.