Apple ўзининг iPhone 4’ини эслатувчи янги квадрат дизайнга эга ва 5G’ни қўллаб-қувватловчи 2020 йилги флагманлари — iPhone 12 Pro ва 12 Pro Max’ни намойиш қилди.

Дюйми 6,1 бўлган iPhone 12 Pro ҳам, 6,7 дюймли 12 Pro Max ҳам 2019 йилги 5,8 дюймли iPhone 11 Pro ва 6,5 дюймли iPhone 11 Pro Мах’дан каттароқ. 6,7 дюймли iPhone 12 Pro Max, хусусан, бугунги кунгача энг катта Apple телефони бўлганлиги билан ажралиб туради. Pro моделлари зангламас пўлатдан ясалган бўлиб, тўртта рангда: кулранг, зангламайдиган пўлат, олтин ва янги кўк рангларда.

Янги iPhone 12 Pro моделларида биринчи бўлиб янгиланган iPad Air’да тақдим этилган Apple компаниясининг A14 бионик чипи намойиш этилади. Apple янги 6 ядроли процессор ва тўрт ядроли график процессор дунёдаги энг тезкор эканлигини ва самарадорлик эса компаниянинг бошқа телефонларига қараганда 50 фоизга юқори эканини таъкидламоқда.

2020 йилги моделларга киритилган энг катта янги қўшимчалардан бири 5G ҳисобланади. IPhone 12 Pro суб сифатида 6 ГГц’ни ҳам, mmWave 5G’ни ҳам қўллаб-қуватлайди.

iPhone 12 Pro янги моделлари, шунингдек, «керамик экран» технологиясини тақдим этади. Apple’нинг сўзларига кўра, бу бошқа смартфонларнинг дисплейидан кўра қаттиқроқ бўлади.

iPhone 12’да олинган сурат

iPhone 12 Pro Max’нинг 65 миллиметр масофадан фокус оладиган янги 12 мегапикселлик телеобъективи суратларни 2,5 бараваргача оптик катталаштириб беради. 1.6 apeture ва янги операцион тизимга эга янги камера мавжуд.

iPhone 12 Pro 999 доллардан бошлаб, iPhone 12 Pro Max 1099 доллардан бошлаб сотилиши белгиланди.

Аввалроқ Ўзбекистонда илк маротаба Apple’нинг расмий авторизацияланган реселлери MEDIAPARK’да Apple Event онлайн-тақдимоти ўтказилиши хабар берилган эди.