Олий мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Андижон вилояти Балиқчи туманига ташрифи давомида тумандаги ёрдамга муҳтож фуқаролар ҳолати билан танишди. Шу куни Балиқчи ҳокими ўзи яшайдиган маҳалладаги бир аёлнинг уйига олиб борди.

 

Бу уйда бир аёл ва унинг фарзандлари яшайди, маълум бўлишича, аёл оғир ҳасталикни бошдан ўтказмоқда.

Сенат раиси зудлик билан бу аёлга реабилитация зарурлигини айтиб, мутассадиларга тегишли топшириқ берди. Нарбаева ва бу хонадон соҳибаси билан суҳбатдан сўнг, туман ҳокимлигида халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этдик.

Эслатиб ўтамиз, махсус таклиф натижасида Effect.uz ахборот агентлиги Танзила Нарбаеванинг Наманган ва Андижонга ташрифини тўлиқ ёритди.