Самарқанд вилоятида Ички ишлар ходими 15 ёшли вояга етмаган болани мажбурлаб идорага олиб кетишди. Бу ҳақда Militsiya UZB телеграм канали хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 15 ёшли бола кўчада карантин қоидаларига амал қилмаган ҳолда яни ниқобсиз юрган.

ИИБ ходимлари эса, акасини ва атрофдаги одамларни тушунтиришига қарамасдан, 15 ёшли болани олиб кетган ва шу воқеани тасвирга олаётган аёлни телефонига уришган.

Мазкур воқеа юзасидан ИИБдан изоҳ сўраб қўламиз.