Аввалроқ, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Наманган вилояти Тўрақурғон туманига ташриф буюриб, 2020-2022 йилларда Тўрақўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан танишгани тўғрисида хабар берган эдик. Ушбу ташрифни Effect.uz ходимлари жойидан ёритиб боришди.

 

 

Бир нечта обьектлар кўздан кечирилгач, Танзила Нарбаева тумандаги мева-сабзавот кластери  “Шохидон Бургути” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилган музлатгичли омбор ва экспортга ортишдаги жараён билан танишди.

Жанжалсой кўприги, тугатилган ҚВП, пандемия – Тўрақўрғон Танзила Нарбаева қадамидан сўнг биринчи бўла оладими?

Ушбу муассасада 5 та ҳар бири 100 тонналик сиғимга эга омбор мавжуд. 100 та мавсумий, 30 та доимий иш ўрни яратилган. Асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг вакиллари ишга олинган.

Қачон ва қандай бой бўламиз? Танзила Нарбаева Тўрақўрғонга борди (фото+видео)

Шунингдек, Сенат Раиси тумандаги “Турсунбой Комилов” фермер хўжалигида бўлиб, пахта даласида пахта тераётган теримчилар билан суҳбатлашди ҳамда уларга эсдалик совғаларини топширди. 132 гектар ер майдонига пахта эккан ушбу фермер хўжалиги жорий йилда 580 тонна пахта топшириши керак. Бугунги кунга қадар 540 тонна пахта терилган.

Шундан сўнг, Танзила Нарбаева Тўрақўрғон туманига ташрифи давомида туман Кенгаши депутатлари ва ҳудуд фаоллари билан учрашди. Бу ҳақда эса бироз кейинроқ.

Акмалхон Эшонхонов Effect.uz учун махсус