СПИДга чалинган аёл огоҳлантиришларга қарамай, бир неча эркаклар билан жинсий алоқа қилган. Бу ҳақда “Zoʼr TV” хабар берди.

Ўзининг айтишича отасининг вафоти, онасининг бошқа одамга турмушга чиқиб кетиши оқибатида 15 ёшга тўлар тўлмас фоҳишалик йўлини танлаган.

Бундан 8 ой аввал ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганини билган ва шунга қарамай нотаниш эркаклар билан жинсий алоқа қилиб келган.

Наманган вилояти ИИББ, ОИТСга қарши кураш ташкилоти ва бошқа масъуллар иштирокида у билан суҳбатлар олиб борилган ва билиб туриб бошқа кишига инфекцияни юқтириш жиноят эканлиги айтилган.

24 ёшли аёл бу огоҳлантиришларга қарамай арзимаган пул эвазига яна 6 нафар эркак билан жинсий яқинлик қилган.