Қирғизистоннинг янги тайинланган бош вазири – Садир Жапаров, эҳтимол, Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши мумкин, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Жапаров матбуот-анжуманида Россия Қирғизистоннинг бош стратегик шериги бўлиб қолишини маълум қилган.

Россия бизнинг асосий стратегик шеригимиз ва шундайлигича қолади. Бизни кўп нарса боғлаб туради, хусусан, геосиёсий томонлама ҳам“, – деган янги бош вазир.

Навбатдан ташқари йиғилишда ЖК спикери Миктибек Абдилдаев истеъфо бергани маълум бўлган, унинг вазифасини спикер ўринбосари Мирлан Бакиров бажаришга киришган.

Жапаров йиғилишда, депутатлар ҳукумат таркиби, дастури ва тузилмасини тўлиқ тасдиқлашлари билан истеъфога чиқишга розилигини баён этганини айтган.

Қонунга мувофиқ, президент истеъфосидан сўнг мамлакат раҳбари вазифасини бажарувчиси функциялари бош вазирга ўтади.