Аввалроқ, Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов иштирокидаги видеолар ижтимоий тармоқларда кескин танқидга учраган эди. Видеолавҳаларда ҳокимнинг арзандаси янги машинасида пойтахт йўлларида 150 к/м тезлик билан ҳаракатланаётганини кўришимиз мумкин эди.

Бу воқеа ёпти-ёпти қилингач, арзанда ўғил иштирокида яна бир видео тарқалди. Унда Дилшод Исмоилов дўстлари билан ёши катта эркакни дўппослаётгани тасвирланган.

Ўзбекистондаги айрим блогер ва журналистлар ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдириб, ҳоким ўғлининг ҳаракатлари коррупция натижасида келиб чиққани ҳақида очиқ-ойдин баён қилишди.