Хабарингиз бор, Мирзо-Улуғбек тумани, “Оққўрғон” маҳалласида хотинига боласини ахлатини едирганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Шундан сўнг, аёл “Zo’r TV”га мазкур воқеа ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Оилавий ҳаётимиз давомида шунга ўхшаш ҳолатлар кўп бўлган. 3-4 йил аввал ажрашаман деган қарорга келганимда маҳалла куйнинг аралашуви билан қайта ярашган эдик. Болаларимни отаси, фарзандларимни тирик етим қилмай деб сабр қилгандим.

1 октябрдаги ҳолат ҳам навбатдаги жанжалдан кейин содир бўлди. “Агар ҳозир ахлатни емасанг, эрталаб жанозангни ўқиймиз” деганидан сўнг мажбур бўлдим”, – дейди аёл.