Бугунги кунда фақат юқори малакали мутахассислар Россия ҳудудига кириши мумкин, деди ИИВ Миграция Бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Валентина Казакова Sputnik билан бўлган интервьюда.

“Бугунги кунда хорижий фуқаролар Россия ҳудудига фақат Федерал Ҳукумат органларининг махсус таклифномасига (ходотайство) асосан кириб келишлари мумкин. (17:25) Яъни улар – ё юқори малакали мутахассис ёки алоҳида ускуналари созлаш учун чақирилган мутахассислар бўлиши керак”, – деди Казакова.

Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам шундай тартиб амал қилади. Россия ҳудудига кириш учун улар ҳам Федерал ҳукмуат органининг таклифномасига эга бўлишлари керак. (19:55)

Шунингдек, Россияга кириб келгандан сўнг барча хорижий фуқаролар учун 14 кунлик ўзини ўзи якклаш таритиба амал қилади. Ундан ташқари кириб келишдан 3 кун олдин олинган COVID йўқлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлиши керак.

Россия Федерациясидан чиқишда хорижий фуқаролар учун ҳеч қандай чеклов йўқ. Авиа ёки темирйўл транспорти воситаси бўлган тақдирда хорижий фуқаролар Россия ҳудудини эркин тарк этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрдан бошлаб Россия ҳудудига Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон ва Корея Республикаси фуқаролари ҳаво транспорти орқали эркин кириб келишлари мумкин.

ФМС раҳбари Валентина Казакова билан бўлган интервьюнинг тўлиқ видеоси билан қуйида танишишингиз мумкин.