Ўзбекистон аптекаларида дори-воситаари нархларини қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар қилмоқда.

Нарх ошиши асосан Республикада сўнгги вақтларда кескин етишмовчилиги кузатилаётган “Ремдесивир” – вирусга қарши дориси ва “Инфлювак” – гриппга қарши вакцинаси савдо нархларида аниқланган.

Хусусан, бугунги кунда аптекаларда “Ремдесивир” нархи – 1 800 000 сўмга, “Инфлювак” нархи эса – 250 000 сўмга етган. Агентлик аниқлашига кўра ушбу препаратларнинг ўртача нархи 1 066 000 сўм ва 86 000 сўмни ташкил қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2647-сонли қарорига мувофиқ аптекалар дори виситаларининг улгуржи нархлари устига 20%дан ортиқ устама қўя олмайди. Улгуржи савдо компаниялари эса – дорилар базавий нархидан 15%дан ортиқ устама қўйиш ҳуқуқига эга эмас.