Кореянинг жануби-шарқидаги Улсан шаҳрида 33 қаватли турар жой осмонўпар биноси ёниб кетди. Бу ҳақда Yonhap хабар берган. 

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган тасвирларда бинонинг деярли барча қавати ёнаётгани акс этган.

Агентлик маълумотларига кўра, ёнғин 8 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 да бошланган. Кечаси кучли шамол туфайли уни ўчиришнинг имкони бўлмаган.

Маълум қилинишича, 88 киши тутундан заҳарланган ҳолда касалхоналарга етказилган. Бинодаги алюминий композит панеллари орасидаги кўмир вақти-вақти билан алангаланиши сабабли ҳам ёнғинни бартараф этиш қийинлашган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.