Сентябрь ойи якунида Тошкент шаҳрининг Зарафшон кўчасида рэпперлар ўртасида ишкал бўлиб ўтган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода жуда ҳам аянчли ҳолатларни кўришимиз мумкин эди.

Мазкур видеотасвирни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди, ҳолат 26 сентябрь куни соат 15.30 ларда Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган.

Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишгани айтилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлган блогер ва журналистлар айнан ушбу воқеа иштирокчилари ва шу воқеа атрофида содир бўлаётган айрим иллатларга қарши чиқиб, ўз муносабатларини танқидий кайфиятда билдиришди.