Октябрь ойи охирида магнит бўронлари бошланади, бу ҳақда Фанлар академияси Қуёш физикаси институти Рентген астрономияси лабораториясининг мутахассислари огоҳлантиришди.

Таъкидланишича, 21 октябрдан 24 октябргача у заиф, 25 октябр – ўртача, кейинги уч кун давомида магнетосфера безовта ҳолатида бўлади, шундан сўнг нормал ҳолатга келади.

Магнит бўронларининг таснифида 5та даража мавжуд. Заиф бўрон – энергия тизимларининг ишлашида кичик узилишларни келтириб чиқариши ва қушлар ва ҳайвонларнинг кўчишига таъсир қилиши мумкин.

Кучли бўронлар эса қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг ишламай қолишига, шунингдек саноат тармоқларида электр энергиясининг узилишига олиб келади.