Effect.uz ахборот агентлиги ходимлари Сардоба фожиасидан талофат кўрган Юртдош маҳалласидаги ҳолат билан танишишди.

Маълум бўлишича, ушбу маҳаллада 1200 дан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади. Тошқин юз бергунга қадар маҳалладаги ҳар бир хонадандонда 2-3 оила яшаган. Давлат томонидан қуриб берилиши ваъда қилинган кўп қаватли уйларга эса бу оилаларни сиғдиришнинг имкони йўқ.

Давлат берган 40 миллион пул эса тошқин талофати натижасида ғарқ бўлган эски уйларини тиклашга етмайди. Фуқаролар айнан шу ҳолатдан норози бўлиб, ОАВга мурожаат қилишган.

Қуйида ушбу ҳолатлар акс этган видеорепортажни томоша қилишингиз мумкин.