2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатларга қиймати 11,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармон экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 млн АҚШ долларига ёки қарийб 4 бараварга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон дори-дармон маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қирғизистон – 3,4 млн, Қозоғистон – 2,1 млн, Афғонистон – 1,5 млн, Туркманистон – 1,2 млн, Тожикистон – 1,1 млн, Туркия – 956,7 минг АҚШ доллари.

Ўзбекистон 8 ой давомида 55 та хорижий давлатлардан 565,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган дори-дармон импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 млн АҚШ долларига кам.

Ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон дори-дармон маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар: Ҳиндистон – 102,9 млн, Россия – 59,9 млн, Украина – 46,1 млн, Латвия – 46,0 млн, Хитой – 34,1 млн.