4 октябрь куни Бекобод тумани “Далварзин” маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган қурилиш объектида юзага келган вазият оқибатида бир нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Воқеа ушбу қурилиш объектининг оқова сувлари учун хандақ қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Аниқланишича, мазкур хандақни қазиш ишлари ер сатҳидан 4 метр чуқурликка етганда тупроқ қатлами кўчиб, фуқаро М.М. устига тушиб кетган.

Айни ҳодисага гувоҳ бўлган қурувчилар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб, содир бўлган вазият ҳақида хабар берган.

Зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар фуқарони чуқурликдан олиб чиқиб, тиббий ёрдам хизматига топширган