Ижтимоий тармоқларда Африкада бургутнинг эчкиэмарга ҳужум қилиши акс этган видео тез тарқалмоқда. Айни вақтда роликни сал кам 300 минг киши томоша қилди.

Кругер миллий боғида (Жанубий Африка) бургут ва эчкиэмар ўртасида жангни тасвирга олинди. Видеонинг муаллифи 43 ёшли гид ва суратчи Родней Номбекана. Унинг сўзларига кўра, эскиэмар сал кам 5 соатдан кейин таслим бўлди.