Ижтимоий тармоқларда бугун ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар ва уларнинг ота оналари имтиёзли балли қўшиб берилмаганидан норози бўлиб ДТМ бош биноси олдида тўплангани акс этган видео лавҳа тарқатилди.

Ушбу видеода ўзини наманганлик эканлигини айтган Сардор исмли йигит йиғилганлар номидан Шавкат Мирзиёевга  мурожаат қилган.

Унинг  айтишича, бу ердагиларнинг барчаси ҳарбий хизматни аъло даражада ўтаб, тавсиянома билан махсус квота асосида ОТМларга имтиҳон топширишган.

Аммо тавсияномалари инобатга олинмаган. Улар бу бўйича Мудофаа вазирлигига, ДТМ га бир неча бор мурожаат қилишган, лекин аниқ бир жавоб олишмаган.