11 сентябрь куни Россиянинг Приморье ўлкаси Тигровой қишлоғи аҳолиси темир йўл платформасида оқ ит пайдо бўлганига эътибор қаратган.

Орадан бир неча кун ўтса ҳам ит вокзалдан кетмаган, деб ёзади Esquire.Фуқаролар итни овқатлантириш билан бирга ижтимоий тармоқ орқали унинг эгасини қидиришга киришган ва тармоқда ит “рус Хатикоси” деб атала бошлаган.

Ит ҳақида, хусусан, “Бизнинг Владивосток” (“Наш Владивосток”) номли гуруҳда эълон қолдирилган.

Унда ёқимтой ит 94-платформа бекатида қолдириб кетилгани, маҳаллий аҳоли томонидан овқатлантирилишига қарамай ит эгасини кутаётгани ва ҳеч ким билан кетмаётгани ёзиб қолдирилган.

Ит вокзалда икки ҳафтани ўтказганидан кейин унга янги эга топилган ва унга Содиқ (Верний) лақаби берилган.

Исм ва фамилиясини ошкор бўлишини истамаётган итнинг янги эгаси уни ҳеч кимга, ҳатто эски хўжайини сўраб келган тақдирда ҳам бермаслигини айтган, дейилади хабарда.