82 йил аввал, 1938 йил 4 октябрда Чўлпон, Қодирий, Фитрат ва исмларини яна соатлаб санаш мумкин бўлган миллат ойдинлари отиб ташланган.

Отув ҳукми улар қатл этилиб, таналари совуб, мурдалари ҳандаққа ташлаб юборилгач, 1 кун ўтиб 1938 йил 5 октябрда расмийлаштирилган.

Шартли равишда 4 октябрни ўзбек миллати ва мамлакати тарихида тескари лифт ишлай бошлаган кун деб аташ мумкин.

Тескари лифтда cотқинлар ойдинларни сотади, cаводсизлар bқтидорларга раҳбар бўлади, биқиқлик ҳислат, эркинлик иллат ҳисобланади.

82 йилдан буён жиноятчилар номи аталгани йўқ, 82 йилдан буён жиноят излари турган архивлар очилгани йўқ. Жиноятчиларнинг болалари, набиралари орамизда, биз билан бирга яшамоқда.