Жеймс Бонд ҳақидаги навбатдаги фильм — «Ўлишга вақт йўқ» премьераси яна қолдирилди. Бу ҳақда “Deadline” хабар берди.

Дэниел Крейг (Жеймс Бонд) бош ролни ўйнаган ушбу киноасар 20 ноябрда тақдим этилиши режалаштирилганди, аммо MGM студияси маълум қилишича, бондиана мухлислари 2021 йил апрелигача сабр қилиб туришларига тўғри келади.

MGM студияси COVID-19 пандемияси сабабли шундай йўл тутишга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойида ҳам фильм релизи кечиктирилганди. Ўшандаёқ студия кўрилган зарарни 30-50 миллион долларга баҳолаганди.

«Ўлишга вақт йўқ»да эҳтимол Дэниел Крейгни Агент 007 сифатида сўнгги марта кўрамиз. Чунки бондианаларга бошқа актёр таклиф этилиши ҳақида гап-сўзлар бор. Балки у Том Харди бўлиши ҳам мумкин.