“Ростов” клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини “Женоа”да давом эттиради. Бу ҳақда “Ростов” расмий сайти хабар берди.

“Ҳаммаси учун раҳмат Элдор! “Ростов” ва Италиянинг “Женоа” клуби ҳужумчининг трансфери бўйича келишувга эришди. Элдор, сенга омад тилаймиз!”, дейилади клуб хабарида.

 

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилнинг ёзидан бери “Ростов” шарафини ҳимоя қилади. Элдор ростовликлар сафида умумий 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 12та ассист қайд этди.