“Telegram” каналларда изоҳлар қолдириш функциясини ишга туширди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўз телеграм-каналида хабар берди.

Биз бугундан каналларга изоҳлар қолдириш функциясини қўшдик. “Telegram”ни янгилагандан кейин сиз айрим каналларга, жумладан, ушбу каналга ҳам изоҳ қолдира оласиз“, — деди Дуров.

Дуровнинг таъкидлашича, изоҳлар гуруҳли чатларга ўхшайди, яъни барча изоҳлар муайян каналга бириктирилган бўлади. Изоҳ берувчилар ўз овозли хабарлари ёки GIF-суратларини қолдириши мумкин, каналлар администраторлари эса маълум бир чекловларни белгилаш имкониятига эга.