Google компанияси 30 сентябр куни ўзининг янги авлод смартфонларини тақдим этди. Пандемия шароитида тақдимот маросими, албатта Youtube орқали бўлиб ўтди.

Pixel 5 – янги, тез ва арзон, деб таърифламоқда ўз янги смартфонларини ахборот гиганти.

Янги. Pixel 5 – олдинги авлод смартфоналарига қараганда жиддий ўзгарган. Экран атрофидаги рамкалар энди йўқ, 8-мегапикселли олд камера матрица остига жойлаштирилган. Матрица эса OLED технология асосида ишланган бўлиб 6дюмли диагоналга ва 2340 x 1080 нуқтага эга.

Тез. Pixel 5 – 5 авлод уяли алоқа тармоқларида ишлаши мумкин,  демак интернет алоқаси жуда тез бўлади. Смартфонга Snapdragon 765G процессори асосида қурилган. Оператив хотира – 8 Гб,  ички хотира – 128 Гб. Аккумулятори 4080 мА/соат бўлиб, смартфон нафақат ўзи балким бошқа мосламаларни ҳам симсиз қувватлаш имконига эга. Масалан наушникларни.

Камера – янги смартфонда иккита сенсорли камера ўрнатилган: 12,2-Мп, f/1.7 оптик стабилизацияга эга бўлган ва кенг бурчакли 16-Мп камера. Бу сафар Google телезум камерадан воз кечган.

Янги смартфон билан бирга Google Pixel 4a – модели ҳам тақдим этилди. Ушбу смартфон флагманга қараганда каттароқ экран 6,2 дюм, кичикроқ батарея 3800мА/с, 6 Гб оператив хотира билан жиҳозланган. Шунингдек унда симсиз қувватлаш имкони ва сувдан ҳимоя қилиш хусусияти IP68 – йўқ.

Арзон. Нархлар бошқа компаниялар флагман смартфонларга нисбатан арзон: Pixel 5 – 700 доллар,  Pixel 4a – 500 доллар. Айни дамда смартфонлар 15 та давлатга сотувга чиқарилган. МДҲ мамалкатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Google Pixel смартфонларининг олдинги моделлари ўзининг техник созлиги ва жуда яхши камераси билан ажралиб турарди. Бекорга смартфон номида пиксел сўзи ишлатилмаган. Лекин Google ўз смартфонларини жуда юқори – 1000 доллар атрофида баҳолар эди. Балким шу сабаб, ёни бошқа сабабларга кўра Google Pixel – жуда кам сотилган. Йилига 1-3 миллион дона. Масалан Apple ва Samsung йилига – 300 миллионга яқин смартфон сотади.