Италиянинг “Женоа” клуби спорт директории ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовнинг трансферини тасдиқлади.

“Биз келишув шартлари  бўйича келишиб олдик. Ўйлашимча, Шомуродов яқин орада ўтишни якунлаш учун Италияга келади. Умид қиламанки, бу тез орада ҳал бўлади”, дейди Генуя клуби спорт директории.

Айрим  нашрларнинг хабар беришича, “Ростов” форварди янги клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун эртага Италияга учиб кетади.