Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко коронавирусни юқтириб олди. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

“COVID-19 бўйича тестим мусбат чиқди. Ҳудудларга сафарларимда танаффус қилишга мажбур бўлаётганимдан афсусдаман.

Охирги олти йилда касалликларни оёқда юриб ўтазаётгандим. Аммо буниси маккор чиқди… Шунинг учун бугундан уйда даволаняпман. Тезда соғайиб кетишга умид қилган ҳолда барча украиналикларни ўзларини эҳтиёт қилишга чақириб қоламан”, — деб ёзди Порошенко “Facebook”даги саҳифасида.