Ўзбекистонда 1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади. Тегишли қарор Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги нархлар белгиланди:

Винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 9 400 сўм (илгари 8 600 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 11 200 сўм (илгари 10 200 сўм).

Коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 33 000 сўм (илгари 31 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 39 000 сўм (илгари 36 600 сўм).

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 24 000 сўм (илгари 22 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 28 500 сўм (илгари 26 000 сўм).

Мазкур қарор 2020 йил 1 октябрдан кучга киради.