Бугун, 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 252 (+184) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 176 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:

Тошкент шаҳрида 248 нафар,

Тошкент вилоятида 106 нафар,

Андижон вилоятида 12 нафар,

Самарқанд вилоятида 10 нафар,

Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,

Қашқадарё вилоятида 7 нафар,

Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган. Ҳозирда 2 928 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.