Тоғли Қорабоғда Абхазия ва Озарбайжон ўртасидаги можарога доир вазият Россия чегараларидаги муаммоларга айланиб кетиши мумкин, дея баёнот қилди Либерал-демократик партия раҳбари Владимир Жириновский РФ Давлат Думасидаги чиқиши вақтида.

ЛДПР етакчисининг қайд этишича, Кавказдаги можаролар – СССР сиёсий хатолари натижаси, минтақаларга мустақиллик бериш ваъдасининг бузилганлиги натижасидир.

Натижада барча миллий чегаралари(Россия чегаралари – таҳр.)да бардак юзага келди. Ҳали шошмай туринг, Ўрта Осиё олов ичида қолади! Ҳозир гуллари бўлса, у ерда ҳосилини кўрамиз“, – деган кучли ҳис-туйғуда сиёсатчи.

Шунингдек, депутат Марказий Осиёнинг Афғонистон билан геосиёсий яқинлигига ўз эътиборини қаратган.

Жириновскийнинг айтишича, ноўнғай вазият шунга олиб келиши мумкинки, Россия жанубий сарҳадлари қочоқлар оқими ва қуролланган уюшмалар ҳужумлари хавфи остида қолиши мумкин.

Шунингдек, сиёсатчи Туркиянинг минтақавий сиёсатда фаоллигига эътибор қаратган. Жириновскийнинг таъкидига кўра, собиқ МДҲ давлатлари, айниқса Марказий Осиё мамлакатларида рус тилидан узоқлашиш сиёсати олиб борилмоқда.