Швейцария, ва Австрияда биринчи қор ёғди. Сентябрдаги қор — ушбу мамлакатларнинг ҳатто тоғли ҳудудлари учун ҳам ноёб ҳодиса.

Биринчи қорга совуқ ҳаво оқими сабаб бўлди: ҳарорат кескин пасайиб, совуқ шамоллар эсишни бошлаган. Бир ҳафта илгари бу мамлакатларда ўртача 20 даража илиқ ҳаво ҳукм суриб турганди.

Метеорологлар хабарига кўра, Швейцария жануби-шарқи ҳамда жануби-ғарбидаги Альп ҳудудларига 25 сантиметр қалинликда қор ёққан. Мамлакатда илгари кузда бунча қалин қор ёғмаган экан.

Австрияликлар эса эрта қордан мамнун ва тоғ-чанғи мавсуми яхши ўтишига умид қилишяпти.