Украинанинг Харков вилоятида куни кеча Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Фожиада 20 киши вафот этди, 2 киши омон қолган.

Ан-26 самолётининг қулашига двигателнинг ишламай қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Украина Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берган.

Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ҳаво кемаси командири рация орқали двигателда муаммо борлигини айтган.

Самолёт командири 30 ёшли майор фожиада ҳалок бўлган. Самолёт бортида жами 28 киши бор эди. тўрт кишининг тақдири номаълум. Баъзи маълумотларга кўра, фожиадан олдин улар самолётдан сакрашга улгурган.

Мамлакат президенти маъмуриятининг расмий баёнотида айтилишича, самолёт курсантлар иштирокида ўқув машқини бажараётган бўлган.