EFFECT.UZ Aхборот Агентлигининг ходимлари томонидан таҳририятимизга келиб тушган Қува тумани, Мезон кўчаси 36-уйда яшовчи Хайитов Расулжоннинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қуйидаги ҳолат аниқланган, яъни:

1990 йилларнинг охирларида фуқаро Р.Хайитов Қува туманида жойлашган собиқ “Шредер” номли совхозга тегишли бўлган 3.25 га ташландиқ ерни ижарага олиб, ўз хисобидан ободонлаштириб, дехқончилик билан фойдаланиб келган.

Хукумат қарорларига мувофиқ “дехқон-фермер хўжаликларини оптимизациялаш” жараёни бошланганида, фуқаро Р.Хайитовни фойдаланишида бўлган 17,18,19 контурдаги 3.25 га ер майдони “Фароғатхон Алишер Файзи” фермер хўжалигига бириктириб берилган.

2020 йилнинг бошларида эса “кластерлаш” жараёни” бошланганлиги сабабли, фуқаро Р.Хайитовни фойдаланишида бўлган 17,18,19 контурдаги 3.25 га ер майдони “Сарра гуллар” кластер компаниясига бириктириб берилган.

Шундан сўнг, “Сарра гуллар” кластер компанияси рахбари Хомиджон Усмонов “бу ерлар менга бириктириб берилган” деб, фуқаро Р.Хайитов томонидан 3.25 га ерда барпо қилинган кўчатли боғларни бегона фуқароларга бўлиб берган.

Аксарият мазкур холат “қонуний” деб кўринмоқда, лекин “нима учун ушбу боғдаги кўчатларни ўз қўли билан экиб, бир неча йиллардан бери парвариш қилиб келган Р.Хайитовни қонуний манфаатларини инобатга олинмаганига” хайрон қоласан.