Фарғона вилояти ички ишлар бўлими EFFEСT.UZ томонидан 23 сентябрь куни чиқарилган мурожаат юзасидан расмий баёнот берди.

Интернетдаги EFFEСT.UZ сайти орқали тарқатилган “Фарғонадаги ИИБ ходимлари хоҳлаганча найранг қилса ҳам ярашаверадими?” сарлавҳали видеохабар вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, видеохабарда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича фуқаролар М.О., И.М. ва А.И.ларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Видеохабарда келтирилган ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳозирда Фарғона вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, якунига кўра, ҳар бир ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади”, – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, ЖИБ Фарғона шаҳар судининг 2020 йил 12 сентябрь кунги “қамоққа олиш” ажримига асосан, Ўз.Р. ЖКнинг 219 моддаси 2 қисми билан гумонланувчи Мамиров Илхомжон Набижонович эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Суднинг қарорида «2020 йил 10 сентябрь куни соат 23-30ларда М.Омонов, А.Исақов ва И.Мамиров Фарғона шаҳрида жойлашган »Империя« номли кафесига бориб, »кафени беркитмасликни« талаб қилиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлиги, ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида ИИБ ходимининг пешона соҳасида енгил тан жароҳати мавжудлиги» қайд этилган.

Лекин журналист Э.Таджибаев томонидан судни қарорида кўрсатилган ҳолатни тўлиқ ўрганиш мақсадида, Фарғона шаҳрида жойлашган «Империя» кафеси ишчи-ходимлари билан суҳбатлашганда, улар ўз кўргазмасида «2020 йил 10 сентябрь куни соат 22-00лардан сўнг Илхом Мамиров ўз шериклари билан кафега келиб, ичкаридаги »кичик зал«да ўтирганлиги, кафе ичида ҳеч ким билан ҳеч қандай жанжал қилмаганлигини, сўнг уйига кетиб юборганлигини» билдиришган.

Шундан сўнг, мурожаатчи Мамиров Иқболжон, О.Отабеков, А.Гофуров ва бошқалар билан суҳбатлашилганида, улар ўз кўргазмасида «2020 йил 10 сентябрь куни соат 14-00ларда Мамиров Илхомнинг 98 100 66 65 рақамли уяли телефонига Фарғона шаҳар ИИБ ЖҚБ бошлиғи Бўрибоев Мирзохид қўнғироқ қилиб »Давлат хавфсизлиги хизмати кўчани боллари билан қизиқишмоқда, олдимга келиб кет« деб айтганлиги, »худди шу гаплар«ни ЖҚБ бошлиғи М.Бўрибоев Илхом Мамировни укаси Араб Мамировга хам айтганлиги, шу куни тунги соат 22-00 ларда Фарғона шаҳрида жойлашган »Империя« кафесига боришганлиги, кафени 2 қаватидаги залда »ЖҚБ бошлиғи Бўрибоев Мирзохид спиртлик ичимликларни ичиб ўтирганлигини« кўриб, пастга тушиб кетишганлиги, сўнг Илхом Мамиров кафедан кетиб юборганлиги, шу пайт М.Бўрибоевни танишлари оқ рангли »Каптива« автомашинасида келиб, Исақов Махаммаджони 3 киши бўлиб уриб тан жароҳати етказишганлиги, шу ерда бўлган формали ИИБ ходимлари ҳеч қандай чора кўрмасдан турганлиги, жанжалдан сўнг ИИБ ходимлари ушбу 3 нафар шахсга чора кўрмасдан қуйиб юборишганлиги, лекин тан жароҳати олган Исақов Махаммаджони қўлларидан »қайириб« ИИБга олиб кетишганлиги, ИИБ ходимларидан бириси Исақов Махаммаджони »Матиз« русумли автомашинасига ўтказмоқчи бўлганида, ўзини пешона қисмини автомашинани тепа қисмига уриб олиб, тан жароҳати олганлиги, ушбу ИИБ ходимини пешона қисмига ҳеч ким урмаганлигини, сўнг ЖҚБ бошлиғи М.Бўрибоев »мана энди қўлимга тушдинг, ҳамманг қамаласан«-деб айтганлигини, сўнг И.Мамировни жиноятга алоқаси йўқлигини исботлаш учун Фарғона шаҳар прокуратурасига 6 нафар гувоҳ борганида, у ерга Киргулидаги ИИБдан Алишер исмли ЖҚБ ходими келиб, »ИИБда тушунтириш хати ёзасизлар« деб олиб кетганлиги, лекин ИИБ биносида »Алишер« улардан тушунтириш хатини олиш ўрнига, турли хил руҳий босимлар ўтказиб, И.Мамировни оқловчи гувоҳликни бермасликни талаб қилганлигини» билдиришган.