Самолёт ўриндиқлари орасида шпагатга ўтирган стюардесса акс этган сурат Instagram фойдаланувчиларини ўзига мафтун қилди.

Сурат flight___love аккаунтида чоп этилди. Стюардесса Алисса Корааг Transavia авиакомпания кийимида суратга тушган.

Фойдаланувчилар стюардессанинг растяжкасини юқори баҳолаб, уни балет раққосаси билан таққосладилар. Баъзилар унинг бир вақтнинг ўзида “модел ва гимнастикачи”га  ўхшашлигини ёзишган. Айни пайтда пост 3700 дан ортиқ лайк тўплаган.

Манба