“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзеда кеча ўтказилган тест натижаси ижобий чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоалар Қатарга етиб келгач ва ҳар ўйиндан аввал коронавирус инфекциясига тест ўтказиб келинмоқда. Шу кунгача “Пахтакор” футбол клуби делегацияси аъзолари 4 марта тест топширишди.

Кеча ўтказилган тестда бош мураббий Шота Арвеладзеда вирус борлиги аниқланди. Шу сабабли у ОФК протоколига мос тарзда изоляцияга олинди. Қатарга етиб келган делегация вакиллари ва футболчиларда вирус аниқланмади.