Алексей Навальний  сешанба куни Берлиннинг стационар “Шарите” клиникасидан чиқарилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

“Бемор ҳолати шу даражада яхшиландики, тез тиббий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш мумкин. Алексей Навальный “Шарите”да 32 кун даволанди, шундан 24 куни — жонлантириш бўлимида кечди”, — дейилади тиббий муассаса баёнотида.

“Шарите”да таъкидланишича, даволовчи шифокорлар Навальныйнинг тўлиқ тузалиб кетишига ишонч билдиришмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирча “заҳарланишнинг кейинроқ юзага келиши мумкин бўлган оғир асоратлари” борасида фикр билдиришнинг имкони йўқ.