Париждаги Эйфел минорасига ташриф буюрганлар маҳаллий полиция ушбу жойга бомба ўрнатилгани ҳақида хабар берганидан кейин эвакуация қилинди. Бу ҳақда Lenta BFMTV манбасига таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг хабар беришича, портлаш хавфи тўғрисидаги маълумотлар бўлган аноним қўнғироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига 23-центабр, чоршанба куни маҳаллий вақт билан пешин вақтида (Тошкент вақти билан 15:00) келиб тушган, шундан сўнг барча зарур чоралар кўрилган.

Минора ҳудуди ва унга яқин жой полиция томонидан ўраб олинган ва транспорт ҳаракати учун тўсиб қўйилган.