EFFECT.UZ аҳборот Агентлигининг ходимлари томонидан таҳририятимизга келиб тушган Фарғона шаҳар, Айжувозбоши 69-уйда яшовчи Мамиров Иқболжоннинг мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қуйидаги ҳолат аниқланган, яъни:

ЖИБ Фарғона шаҳар судининг 2020 йил 12 сентябрь кунги «қамоққа олиш» ажримига асосан, Ўз.Р. ЖКнинг 219 моддаси 2 қисми билан гумонланувчи Мамиров Илхомжон Набижонович эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Суднинг қарорида «2020 йил 10 сентябрь куни соат 23-30ларда М.Омонов, А.Исақов ва И.Мамиров Фарғона шаҳрида жойлашган »Империя« номли кафесига бориб, »кафени беркитмасликни« талаб қилиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказганлиги, ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасида ИИБ ходимининг пешона соҳасида енгил тан жароҳати мавжудлиги» қайд этилган.

Лекин журналист Э.Таджибаев томонидан судни қарорида кўрсатилган ҳолатни тўлиқ ўрганиш мақсадида, Фарғона шаҳрида жойлашган «Империя» кафеси ишчи-ходимлари билан суҳбатлашганда, улар ўз кўргазмасида «2020 йил 10 сентябрь куни соат 22-00лардан сўнг Илхом Мамиров ўз шериклари билан кафега келиб, ичкаридаги »кичик зал«да ўтирганлиги, кафе ичида ҳеч ким билан ҳеч қандай жанжал қилмаганлигини, сўнг уйига кетиб юборганлигини» билдиришган.

Шундан сўнг, мурожаатчи Мамиров Иқболжон, О.Отабеков, А.Гофуров ва бошқалар билан суҳбатлашилганида, улар ўз кўргазмасида «2020 йил 10 сентябрь куни соат 14-00ларда Мамиров Илхомнинг 98 100 66 65 рақамли уяли телефонига Фарғона шаҳар ИИБ ЖҚБ бошлиғи Бўрибоев Мирзохид қўнғироқ қилиб »Давлат хавфсизлиги хизмати кўчани боллари билан қизиқишмоқда, олдимга келиб кет« деб айтганлиги, »худди шу гаплар«ни ЖҚБ бошлиғи М.Бўрибоев Илхом Мамировни укаси Араб Мамировга хам айтганлиги, шу куни тунги соат 22-00 ларда Фарғона шаҳрида жойлашган »Империя« кафесига боришганлиги, кафени 2 қаватидаги залда »ЖҚБ бошлиғи Бўрибоев Мирзохид спиртлик ичимликларни ичиб ўтирганлигини« кўриб, пастга тушиб кетишганлиги, сўнг Илхом Мамиров кафедан кетиб юборганлиги, шу пайт М.Бўрибоевни танишлари оқ рангли »Каптива« автомашинасида келиб, Исақов Махаммаджони 3 киши бўлиб уриб тан жароҳати етказишганлиги, шу ерда бўлган формали ИИБ ходимлари ҳеч қандай чора кўрмасдан турганлиги, жанжалдан сўнг ИИБ ходимлари ушбу 3 нафар шахсга чора кўрмасдан қуйиб юборишганлиги, лекин тан жароҳати олган Исақов Махаммаджони қўлларидан »қайириб« ИИБга олиб кетишганлиги, ИИБ ходимларидан бириси Исақов Махаммаджони »Матиз« русумли автомашинасига ўтказмоқчи бўлганида, ўзини пешона қисмини автомашинани тепа қисмига уриб олиб, тан жароҳати олганлиги, ушбу ИИБ ходимини пешона қисмига ҳеч ким урмаганлигини, сўнг ЖҚБ бошлиғи М.Бўрибоев »мана энди қўлимга тушдинг, ҳамманг қамаласан«-деб айтганлигини, сўнг И.Мамировни жиноятга алоқаси йўқлигини исботлаш учун Фарғона шаҳар прокуратурасига 6 нафар гувоҳ борганида, у ерга Киргулидаги ИИБдан Алишер исмли ЖҚБ ходими келиб, »ИИБда тушунтириш хати ёзасизлар« деб олиб кетганлиги, лекин ИИБ биносида »Алишер« улардан тушунтириш хатини олиш ўрнига, турли хил руҳий босимлар ўтказиб, И.Мамировни оқловчи гувоҳликни бермасликни талаб қилганлигини» билдиришган.

Шу ўринда қуйидаги саволлар туғилмоқда:

  1. ЖҚБ бошлиғи М.Бўрибеков «Нима учун Давлат хизмати хавфсизлиги »кўча боллари« билан қичизиқишаётганлигини» айтган? мазкур ҳолатда давлат сирларини ошкор қилиш мавжудми ёки йўқми?
  2. И.Мамиров шериклари билан «Империя» кафесига 22-00ларда келиб, ичкаридаги «кичик залда» ўтириб сўнг уйига кетиб юборган бўлса, унда қандай қилиб ИИБ ходимларидан 23-30ларда «кафени беркитмасликни» талаб қилган бўлади?
  3. Гувоҳлар ўз кўргазмасида «Жанжал И.Мамиров уйига кетиб юборганидан сўнг бўлганлиги, у ерда И.Мамиров умуман бўлмаганлигини» билдиришган бўлсада, «нима учун Киргулидаги ИИБда ишловчи Алишер исмли ЖҚБ ходими уларга руҳий босим ўтказиб, »И.Мамировни оқловчи бу кўргазмаларни бермасликни« талаб қилган хамда тушунтириш хати олмаган?»
  4. ЖҚБ бошлиғи М.Бўрибоев 2020 йил 10 сентябрь куни соат 22-00ларда «Империя» кафесида спиртлик ичимликларни ичиб ўтирганлиги ҳолати видеотасвирда кўриниб турилганлиги сабабли, унга нисбатан қонуний чора кўриладими?
    5. Исақов Махамаджони урган 3 нафар шахслар кимлар ва уларни М.Бўрибоев билан алоқаси борми? ушбу 3 нафар шахс аниқланиб, уларга қонуний чора кўриладими?