EFFECT.UZ Ахборот Агентлигининг ходимлари томонидан таҳририятимизга Фарғона шаҳар Фаробий ва Мустақиллик кўчаларида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида қуйидаги ҳолат аниқланган, яъни: 2018 йил 16 май куни Фарғона шаҳар хокимлиги ҳузуридаги “Ер майдони танлаш ва ажратиш бўйича доимий ҳаракатдаги комиссия”си томонидан “Марғилон бинокор таъмир қурилиш” МЧЖга ер танлаш ва ажратиш бўйича далолатнома тузилган.

Сўнг мазкур далолатномага асосан, 2018 йил 29 июнь куни Фарғона шаҳар собиқ ҳокими Ш.Эркабоевнинг имзоси билан №841-сонли қарори қабул қилинган.

Бироқ, далолатнома ва ҳоким қарорида “Қурилиш учун танланган ва ажратилган ер майдонида бир неча фуқароларга тегишли уй-жойлар мавжудлиги, ушбу уй-жойлар уларни хусусий мулки эканлиги ва уларга ҳуқуқий баҳо бериш лозимлиги” умуман кўрсатиб ўтилмаган.

Мазкур ҳолат эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМнинг талабларига зиддир.

Шу сабабли, Фарғона шаҳар Маъмурий судининг 2020 йил 14 июль кунги ҳал қилув қарори билан Фарғона шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 29 июндаги №861-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб “Марғилон бинокор таъмир қурилиш” МЧЖ томонидан муқаддам амалга оширилган қурилиш-монтаж ишларини ушбу МЧЖ томонидан қайта ўз ҳолатига келтириш” мажбурияти юклатилган.

EFFECT.UZ аҳоли мурожаатларини ўрганишини маълум қилади

EFFECT.UZ ахборот агентлиги шу кунларда фаолиятини самарали ва бир хил тарзда олиб боришни режалаштириган бўлиб, шу муносабат билан аҳоли мурожаатларини ўрганишни бошлаганини маълум қилади.

Айни вақтда веб-сайтимиз рўйхатида 10 нафарга яқин журналист фаолият олиб бормоқда. Улар фуқаролардан келган мурожаатларни бир нечта тартиб доирасида ўрганиб чиқади.

Муаммолардан қийналяпсизми? Бизга мурожаат қилинг. Сиз ва Сизларга ёрдам беришдан бошимиз осмонга етади!

Мурожаатларни электрон ҳамда ёзма форматда Telegram мессенжери орқали +998979663232 (http://t.me/uzoqdaman) рақамига ёки [email protected] электрон почта манзилига юборишингиз мумкин.

Юборишни мақсад қилган мурожаатингизда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

• Исм-фамилия ва боғланиш учун телефон рақамингиз
• Яшаш манзилингиз
• Мурожаатнинг қисқача мазмуни
• Давлат мутасадди ташкилотларига мурожаат йўллаган ёки йўлламаганлигингиз.

Мурожаатчига эслатма: икки фуқаро ёки юридик шахслар ўртасидаги муносабатлар ва келишмовчиликлар, оилавий низоларга асосланган мурожаатлар қатъиян ўрганилмайди.