Бир нечта мамлакатларда Телеграм тармоғида узилиш рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости Downdetector веб-сайтига таяниб хабар бермоқда.

Портал маълумотларига кўра, мессенжердаги узилишлар Тошкент вақти билан соат 15.34 да бошланган. Шу билан бирга, энг кўп Телеграмдаги носозликлар Россияда, шунингдек Белорусия, Польша, Венгрия, Сингапур ва бошқа мамлакатларда қайд этилган.

Шикоятларнинг аксарияти мессенжерга уланиш имконияти йўқлиги (92 фоиз) ва хабарларни юборишдаги муаммолар (5 фоиз) ҳақида.