Ассалому алайкум ҳурматли effect.uz ахборот агентлиги кузатувчилари ва мутасадди раҳбарлар бугунги мавзумиз ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда долзарб мавзуга айланган собиқ депутат Қобул Дўсов ва Ўзбекистон республикаси таълим вазирлиги ўртасида бораётган судларни кузатиб боряпмиз.

Мен ушбу ҳолат бўйича ўз фикрларимни айтиб ўтмоқчиман ва ҳақиқатдан ҳам таълим тизимида ҳозирги вақтда давлат бюджет маблағлари талон-тарож қилинаётганлиги ҳамда коррупцион «ўйинлар» ҳақида тўхталиб Қобул Дўсовни фикрларига бир фактлар асосида қўшимча қилмоқчиман.

Ҳақиқатдан ҳам Қобул Дўсов ҳозирги вақтда ушбу тизим ботқоқликка ботиб бораётганлиги ҳақида тўхталиб ўтган.

Бугунги мақоламда ушбу ҳолатларни бирига тўхталиб ўтмоқчиман. Шу ўринда бир гапни таъкидлаб ўтишим жоиз, деб билдим агар мени ҳам судга бермоқчи бўлсангизлар бемалол чунки қулимдаги фактларни ҳеч ким инкор қилолмайди.

Навоий вилояти Конимех туман халқ таълими бўлимида 2018 йил 1 январдан 2019 йил 1 августгача бўлган харажатлар сметасининг ижроси юзасидан ўтказилган давлат молиявий назорати тадбири ўтказилган бўлиб.

Ушбу назорат тадбири Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги Навоий вилоят давлат молиявий назорати бошқармасининг 2019 йил 3 августдаги 183 сонли буйруғига асосан олиб борилган.

Тафтишни Ўзбекистон республикаси молия вазирлиги Навоий вилоят давлат молиявий назорати бошқармаси ўринбосарлари Зойиров Ҳошим Ҳамдамович ҳамда Қарибоев Мақсуд Самандаровичлар томонидан тафтиш олиб борилган. Тафтиш 2019 йил 3 август куни бошланиб 2019 йил 23 август куни якунланган.

Конимех туман ХТБда 1.01.2018 йилдан то 1.08.2019 йилгача бўлган даврини ўтказилган молиявий назорати тадбири натижалари тўғрисида далолатномасида кўрсатилишича туман ХТБ томонидан шу халқ таълимига қарашли № 5-сонли мактаб атрофини темир панжара билан ўраш учун туман ХТБ «Бухоро таъмир бунёд қурилиш» ХК ўртасида 13,08,2018 йилда № 20/1-сонли пудрат шартномаси орқали жами 243,6 миллион сўмлик, шу тартибда №-5 сонли мактабни яна темир панжара билан ўраш учун ХТБ томонидан «Бухоро таъмир бунёд қурилиш» ХК билан 29,01,2019 йилда иккинчи маротаба 255,6 миллион сўмга №3-сонли пудрат шартномаси тузишиб ҳаммаси бўлиб 499 млн 140,7 минг сўмлик бюджет маблағлари ҳисобидан тўловлар амалга оширилган аниқланган, аммо ушбу №-5-сонли мактаб атрофини умуман темир панжара билан ўралмаган., ушбу бюджет маблағлари Конимех туман ХТБ томонидан ўзлаштирилган.

Тафтиш ўтказган назоратчилари Х.Зойиров ва М.Қарибаевлар томонидан бажарилган таъмирлаш ишлари умуман ўрганилмаган ва кўриб чиқилмаган, Конимех туман Халқ таълими томонидан 8-та мактабларида ХТБнинг ривожлантириш жамғармасига тушган маблағлари хисобидан жами 1 млрд 714,1 миллион сўмлик маблағлар таъмирлаш ишлари учун харажатга чиқарилгани бўйича тафтишчилари томонидан танлов асосида ўтказилганида ноқонуний ҳолатлар аниқланмаган, лекин ушбу №-5 сонли мактабда умуман темир панжаралар ўрнатилмаганлиги биз бориб ушбу мактаб директори Нарзиева билан суҳбат олиб борганимизда қуйидаги сўзларни таъкидлади:

Мана бу ерда коррупция ва порахўрлик ҳамда бюджет маблағлари ўзлаштирилганлигини тафтишчилар томонидан текшириб кўрмасдан туриб ўзлари тасдиқлаб ёзган далолатномалари орқали содир этилган жиноятни ёпиб кетгани яққол кўриниб турибди.

Энди мана шундай ҳолатлар минглаб мисол келтиришмиз мумкин аммо юқори турувчи тафтиш ходимлари келиб жиноятни кўра била туриб нима учун кўз юмганлиги бизга қоронғу.

бунинг ортида қандай манфаат ётганлиги ҳам биз учун қоронғу албатта шу ўринда мен бу ҳолат бўйича республика бош прокуратураси ходимлари яхшилаб ўрганиб чиқиб қонуний ечим топадилар деб умид қилиб қоламиз.